"МЕНИНГ ОНАМ"
"МЕНИНГ ОНАМ"
Бешигим тебратиб чарчаб толмаган,
Бир лах,за менингсиз ку'нгли ту'лмаган,
Мени деб тунлари ором олмаган,
Хаёли паришон онам бор менинг.
Онам бўлса к,айси бойдан камим бор,
Онам бор бошимда нима г'амим бор,
Болам деб тунини ўтказган бедор,
Хизмати бепоён онам бор менинг.
Бир ог'из дуоси кўнглимга малх,ам,
Таърифга сўз етмас ожиздир к,алам,
Г'ам-ташвиш кўксини кемирганда х,ам,
Доим шўху-шодон онам бор менинг.
Онам хоки пойини айлай тўтиё,
Онамсиз бу олам зимистон гўё,
Орзуси бир дунё, ўзи бир дунё,
Мен учун к,адрдон онам бор менинг.
Фарзанд бахти учун яшайди она,
Мисоли офтобга ўхшайди она,
Мен учун бу олам ичра ягона,
Бир умр мех,рибон онам бор менинг.
Мен томон омаднинг эсса шамоли,
К,ай борсам мендадир доим хаёли,
Чопганда Фахриддин бахту-камоли,
К,увончи бир жах,он онам бор менинг.
Тух,мат гулханида куйса бу жоним,
"Она" деб янграса ох,у-фиг'оним,
Дуога к,ўл очиб кўкси к,алк,оним,
Дард билан ёнма-ён онам бор менинг.
Онамсиз ифор йўк, чаман- бог'имда,
Онамдир к,уёшим отган тонгимда,
Мен бир кун дунёдан ўтган чог'имда,
"Болам" деб баг'ри к,он онам бор менинг.
Фахриддин Махмуд.
Категория: Sherlar | Добавил: Daminik (17-Фев-2015)
Просмотров: 1221 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]