"МЕНДАН КЕЧИШ ОСОН БЎЛДИМИ"
"МЕНДАН КЕЧИШ ОСОН БЎЛДИМИ"
Мени х,ижрон домига ташлаб кетибсан,
Менсиз энди кўнглинг шодон бўлдими,
Мен туриб ўзгани к,ўлин тутибсан,
Мендан кечиш шунча, осон бўлдими.
Нах,от бевафода дили бўлмаса,
Х,али чин мух,аббат ёлг'он бўлдими,
Не к,ипти шоирнинг пули бўлмаса,
Нах,от мендан кечиш осон бўлдими.
Кечиккан мух,аббат бозорларида,
К,адримнинг к,иймати арзон бўлдими,
К,оврилдим х,ижроннинг ёр-ёрларида,
Мендан кечиш шунча, осон бўлдими.
Сен билан бахтимга етаман дердинг,
Энди-чи туйг'улар сарсон бўлдими,
Бойликми,бахтингми не эди дардинг,
Мендан кечиш шунча, осон бўлдими.
Ёр топиш,мух,аббат сенга ўйинми,
Ох, урсам юрагинг к,алк,он бўлдими,
Етти ёт ёрингдан кечиш к,ийину,
Мендан кечиш шунча, осон бўлдими.
Не сабаб бойликка бойланиб к,олдинг,
Менсиз х,ам таърифинг достон бўлдими,
Нах,от тош юракка айланиб к,олдинг,
Мендан кечиш шунча, осон бўлдими.
Ишк,и йўк, бир ёрнинг пулига учиб,
Сохта ёрнинг саройи зиндон бўлдими,
Энди сен йиг'ларсан суратим к,учиб,
Пойимга бош уриб кўнглинг тўлдими.
Бошимдан бахт к,ушим учирдим майли,
Сохта ишк, риштаси арк,он бўлдими?,
Мен сени севгим-чун кечирдим майли,
Сен к,илган хиёнат пинх,он бўлдими?.
Бугун х,узуримга к,айтиб келибсан,
Сен кутган орзулар армон бўлдими,
Вак,т ўтиб к,адримни энди билибсан,
К,ани пул дардингга дармон бўлдими?!
Фахриддин Махмуд.
Категория: Sherlar | Добавил: Daminik (17-Фев-2015)
Просмотров: 1052 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]