Приветствую Вас Mehmon
..::MusicFM.Uz::.. Zamonaviy partal

"К,ЎЧК,ОРИМ" (2015й-к,ўй йилига х,азил шеър)
"К,ЎЧК,ОРИМ"
(2015й-к,ўй йилига х,азил шеър)
К,ўчк,оримни севаман,
Камми-кўпми ёк,ади,
Шохлайди деб к,ўрк,аман,
Уни укам бок,ади.
Болаларни к,увласа,
Отишади тош-кесак,
Охуридан тортиб ер,
Таги тўла хас-хашак.
Сомоннику хушламас,
Ўтни канда к,илмайди,
"Дабавичный" еса х,ам,
Тўйганини билмайди.
К,оринмас бу тог'ора,
К,ўй-чун бир к,оп ўт эмас,
"Чух," деганда к,айсару,
Ейиш унга чўт эмас.
Сув бераман деб борсам,
Битта жойда турмайди,
"Учрашувга" вак,т берсам,
Юр деганда юрмайди.
К,ўчк,орим сал эркарок,,
Ахир ог'ил "султони",
"Подъём" берсам эртарок,,
К,ўзиб кетар жиндони.
"Прицелни" тўг'ирлаб,
Ўнг келганни сузади,
Кўриб к,олса жуфтини,
Арк,онини узади.
У х,ам севги х,иссини,
Жуда яхши билади,
Ахир у х,ам "бўйдок,да",
"Рамантика" к,илади.
Борар бўлдим бозорга,
К,ўчк,оримни сотгани,
Ем берсамки турмайди,
Жонга тегди ётгани.
Ушламок,чи бўлгандим,
Асло тутк,ич бермади,
Шундай к,илиб к,ўчк,орим,
К,ўй бозорга бормади.
Сўймок, бўлдик шу к,ўйни,
К,ўйхонага йўл бурдик,
К,айсар к,ўйни опчик,иб,
Бир к,ассобни чак,ирдик.
К,ассоб исин сездию,
"Разгом" олди орк,ага,
Г'азаби тутиб кетди,
К,ўйвордик томорк,ага.
К,ассоб томон югуриб,
Ўз-ўзича дўк, к,илди,
Шохи билан бир уриб,
К,ассобниям йўк, к,илди.
Х,ар жой бўлсин хотиржам,
К,илганимиз тўй бўлсин,
Энг камбаг'ал кунда х,ам,
Сўйганимиз к,ўй бўлсин.
Фахриддин Махмуд.
Категория: Sherlar | Добавил: Daminik (17-Фев-2015)
Просмотров: 853 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Категории раздела
Odnoklasniki sirlari [14]
Mashxurlar haqida [9]
Intervyular [0]
Qo'shiqlar matni [21]
Sherlar [27]
Statuslar [3]
Maqolalar [4]
Hikoyalar [10]
Latifalar [2]
Har xil [3]
Aforizmlar [0]
Foydali [6]
Hikmatlar [0]
Tibbiyot [1]
Adabiyot [13]
Kino | konsert | Serial [0]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 10002
Статистика

Онлайн всего: 4
Гостей: 4
Пользователей: 0
Друзья сайта