• Эльёр Жўразод(Панджакентий)

МУСОФИРЛИК ЖОНГА ТЕГДИ" 

Туйиб кетиб жудоликдан, 
Жудолигу-ғарибликдан. 
Кутиб яшаб узоқликдан, 
Мусофирлик жонга тегди! 

Соғинчлар хам қамраб олиб, 
Икки ойга уйга бориб. 
Чидолмадим йулдан тониб, 
Мусофирлик жонга тегди. 

Дустларимни куролмадим, 
Туйма-туй хам юролмадим. 
Боғлар аро кезолмадим, 
Мусофирлик жонга тегди. 

Ортимдан зор онам қолди, 
Кузларимда ёш авж олди. 
Болаларим чопиб қолди, 
Мусофирлик жонга тегди. 

Узга юртнинг нони ширин, 
Аммо дарди куп яширин. 
Икки хаёт бирма-бирин, 
Мусофирлик жонга тегди. 

Қолиб кетдим аро йулда, 
Гох Сибиру совуқларда. 
Куп йил юрдим бу элларда, 
Мусофирлик жонга тегди. 

Она-Юртим маконларим, 
Соғиндим ман яқинларим. 
Қачон тугар бу дартларим, 
Мусофирлик жонга тегди! 

ЭЛЬЁР ЖУРАЗОД 
Тожикистон, Панджакент

Категория: Sherlar | Добавил: Qahramon (09-Сен-2014)
Просмотров: 920 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]