Приветствую Вас Mehmon
..::MusicFM.Uz::.. Zamonaviy partal

ОТАСИНИ ТАНИЁЛМАЁТГАН ГЎДАКЛАР
Ўз юртидан ризқини теролмай, ўзга юртларда сарсон-cаргардон бўлиб юрганлардан ўзимча "ўпкалайман”. Ўзи турган жойдан дон топишни хушламаган қуш бошқа жойга дон излаб кетаркан. Одамзотнинг яшаш тарзи шу тарзда кечмоқдамикин?... Ўйлаб ўйимга етолмайман. Ташқаридан бемани туюладиган шу саволлар ҳаёлларимни чулғагани ҳамон ҳаёт фалсафасига мурожаат этаман.
 
Инсон қуш эмаски, емиш излаб, қорнини тўйғазиш учун яшайдиган ва шу илинжда ўзи туғилиб ўсган маконини ташлаб кетадиган бўлса. Лекин бугунги ҳаётнинг биз кўролмаган акси шуни кўрсатмоқдаки, ота қуш полапоналарининг қорнини тўйғазиш учун бошқа юртларга сафарбар бўлмоқда. Энг даҳшатлиси моддий бойлик учун оилада энди бўйлаётган маънавият боғи қурбон қилиниб, фарзандлар тирик етим мисоли оталар меҳрини кўрмай ўсмоқдалар. Ҳаёт фалсафасининг бизга намоён этаётган қизиқ томони эса бир пайтлар бундай ўзга юртда гўёки "шох” бўлиб юрганларни кўрсак, қўлни ювиб қўлтиққа урардик. Энди эса буни замон талаби даражасида қабул қилиб, фарзандларидан йироқда, қийналиб кўп пул топган кишиларни кўриб, ювган қўлимиз билан чапак чалиб, олқишлаймиз. Худди хизмат сафаридан келган куйи элга тўй бераётганларга шундай назар соламизки, бу унинг омон келганига шукроналикми, ёки орттириб келган бойлигига ҳасад ёҳуд ҳавас назарими, англашга улгурмай қоламиз. Айни чоғда ота-оналардан "Ўғлимни ҳам ўзинг билан шу сафар олиб кет” деган илтимосларига ҳам гувоҳ бўламиз. Алданганларга афсус билан қараб, ой бориб, бой бўлиб эмас, яксон бўлиб қайтаётганлар, ота-онасини, ёр-у биродарлари қон йиғлатиб, ёруғ оламни тарк этаётганларнинг оиласига ачинган, таъзия билдирган ҳам ўзимиз.
Тасаввур қилинг, тўрт мучаси соғ ўғлини ишлашга юборган ота-она гуллар билан эмас кафанлик билан кутиб олса, бу даҳшатнинг сурати бўлмай нима бўлсиню Болалари учун ўзи емай, киймай пул тўплаб ота келса-ю, болалар бегонасираб кутиб олмаса... Бу турмуш гултожининг япроғи тўкилганиданмикин?
Чет элда ишлашни жоиз деб топиб, йўлга чиққанларга оқ йўл тилаб, Худонинг паноҳига топширайлигу шу ўринда ўша ғор деб аталмиш рўзғорнинг камини тўлдираман деб кетганлар турмушига бош суқиб бир назар ташлайлик. Таъбир сўнггида хулоса чиқаришдан олдин далил излаган бўлиб, кўрган- эшитганларим ҳақида озгина сизга ҳикоя қилай. 
Кўзларимни бундай воқеаларни ахтариб, узоқларга тикиб ўтирмасдан шундоққина ён қўшнимиз Сафарқул аканинг хонадонига бош суқиб, турмушидаги ҳозирги вазиятнинг икир-чикирларидан лавҳалар сўзлай. Сафарқул аканинг қизи сингилм билан бир синфда ўқийди. Эсимни таниганимдан буён отаси Россияда ишлаб келади. Қизларига ҳам сафар катта қўғирчоқми, чиройли уст-бошми юборганда, каттасидан тортиб кичигигача кўчага чиқиб, кўз-кўз қилгани қилган.
Бир куни синглим қўшнимизникига ўйнагани чиқиб, йиғлаб келди. "Ситора қўғирчоғини менга ўйнашга бермади”, деб роса хўрсинди. Яна онаси қизининг қизғанганидан фахрлангант куйи айтибдики, "Сенинг отанг ҳам Россияда ишлаб, кўп пул жўнатиб, шундай қўғирчоқлар олиб берсин” дебди. Лекин ақлли синглим ота меҳри нималигини билганиданми "Менга қўғирчоқ керак эмас, фақат бирров ўйнайман дегандим. Дадам ёнимда туриб, дарсларимга ёрдам берса бўлди” дебди. Бу гапларини эшитиб, онам иккаламиз кулдик. Бир тарафдан хурсанд ҳам бўлдик. Чунки, улар отанинг меҳрини, ғамхўрлигини фақат уст-бошларини бут қилиб, қоринларини тўқ тутишда деб билишади. Қўполроқ қилиб айтадиган бўлсак, пул ишлаб чиқарадиган "машинка”. Мана, отаси бўла туриб, отасиз ўсаётган қорни тўқ болалар ва ота меҳри билан камолга етаётган эртанги кун эгалари ўртасидаги тафовут.
Яна бу борада ёш оилаларда келиб чиқаётган муаммоларга назар ташлайдиган бўлсак, во ажабо дейишимиз шубҳасиздир. Дугонам Нафисанинг акаси бир неча йил чет элда ишлаб келди. Уйида синглиси, ёшгина аёли ва 6 ойлик чақалоқ ўғлини қари онаси билан қолдирган рўзғорбоши оиласига тез-тез пул жўнатиб турди. Аммо кўнглидаги соғинч тошқини тошиб, ичига сиғмаган Дилмурод ишини ҳам йиғиштириб, оиласи бағрига шошди. Кетаётганида жимиттаккина ўғлининг катта бўлиб қолганини кўриб суюнган ота ўғлини бағрига босмоққа чоғланганида, ўғли ундан ётсираб юз ўгирди. Хархаша қилиб, "бу одам уйимиздан кетсин” деди. Бу ҳақида дугонам кулиб гапирсада, ич-ичидан эзилиб, секингина қўшиб қўйди:
- Акам Хуршидни ўзига ўргатишга ўргатди-ю, ҳозир ҳам менга қўшилиб дадасини ака деб атайди. 
Ҳали ақлини танимаган гўдакларнинг бундай гаплари кулгули туйилиши мумкин, лекин зимдан назар ташлайдиган бўлсак, йиғлашимиз керак бўлган айни аччиқ ҳақиқатдир. 
Бугун эса гўёки пул топишнинг осон йўлларини қўллаб юрган Дилмуроднинг йиғиб келган бисоти тамом бўлмоқда. Шундай экан, энди отасига ўрганаётган ўғли-ю, яқинда дунёга келган қизини мўмай даромад деб яна ташлаб кетсинми? ... Бир ўйлаб кўринг-а бу вазият ыачонгача давом этаркан. Эсини таний бошлаган бола отасини дада дейишдан бош тортиб турибди-ю, ҳали отасининг ҳидини туйишга улгурмаган чақалоқ кейинчалик зар билан келган отасига қандай муносабатда бўлади. У ҳам акаси Хуршидга ўхшаб, дада деёлмай ака дермикин? 
Бу мисоллар жуа оддий ва эътибор беришга нолойиқдай туйулиши мумкин, аслида тобора авж олиб бораётган муаммолардандир. Ишонмасангиз, четга чиқиб ишлаб келаётган хоҳлаган одамингиздан тортинмай: "Болаларингиз сизни қандай кутиб олди?” деб бир сўранг. Мен ишонч билан айтишим мумкинки, боланинг ота деб кутиб оладигани ҳам биринчи бўлиб ота бўлмишнинг сумкасини ковлайди. 
Яна бир мисол: Саодат опанинг ўғли Рамазон 3 ёшда. Тили чиқиб бурро-бурро сўзлаётганига қарамасдан бирор марта "дада” деган сўзни айтган эмас. Ундан ҳам даҳшатлиси , у ҳозир бобосиникида катта бўлаяпти. Бунинг тарихи эса узун. Лекин бу воқеалар мавзумизнинг асосини ташкил этар экан, бошидан сўзлар қўя қолай.
Саодат бу хонадонга не-не умидлар ила келинчак ипини оҳиста ёйиб, қадам ранжида қилган эди. Висол оқшоми куни "Қадамларингизга ҳасанот, қизим, бахтли бўлинг” дея қулоқлари остида жаранг топган қайнонасининг ширин сўзлари сув оқизгандай қайларга кетди, ўзи ҳам билмайди. Турмушининг гултожи муборак рўза айёмида туғилган ўғлини қандай умидлар ила қўлига олмади дейсиз. Рўшнолик нурлари бошига ёғилиб турган бир пайтда турмуш ўртоғи Россияга кетаман деб чоғланмаганда бу қаро кунлар бахтдан масрур ҳаётига соя солмасмиди? Яна ким билсин? Балки қадамларини қутлуғ билган қайнонанинг келинини шумқадам деб ҳақоратлашига шу биргина ўғлининг қатъий қарори йўл очиб бердимикин? 
- Сен келганингдан буён ўғлимнинг ишидан барака қочди, -дея совуқ оҳангда гап бошлади қайнона. 
Вазиятни англаб улгурмаган Саодат қайнонасининг гапини тушунмай бироз гарангсиб турди. Кейин бундай ҳолатни ўғлининг Россияга кетаётганидан сиқилқётган онанинг ҳавотири деб баҳолаб қўя қолди ва миқ этмай ғингший бошлаган ўғли Рамазоннинг олдига чоғланди.
- Пинагини ҳам бузмайди-я, - деди бу вазиятни кўрган қайнона. – Ҳали шошмай тур, ҳали ўғлимга онаси ўпмаган қиз олиб бермасам, юрган эканман, - дея аста шивирлаб қўйди.
Азамат даласидан келибоқ Россияга кетишини айтди ва Саодатга буюмларини тайёрлашни буюрди. Бугунги ҳолатни айтишни жоиз кўрмаган Саодат индамай қўя қолди ва қайнонасига муомаласини олдингидай давом эттирди. Аммо энг ачинарлиси, Азамат кетгандан кейин қайнонасининг муносабати Саодатга нисбатан аввалгидек давом этмади. У кун бўйи пастликдан сув ташир, эрининг жойига мол-ҳол, даланинг ишларини ҳам гарданига олиб, тинимсиз меҳнат қиларди. Умр йўлдоши кетиб,бир куни йилдай ўтарди. Кеч кириб, шом бўлгандан сўнг тез-тез юмушларини бажариб, қайнонасининг аччиқ сўзларини эшитмаслик илинжида ўғлини баҳона қилиб, ухлаб қоларди. Қисқаси, эри кетиб, Саодатнинг кўнгли ҳам, уйи ҳам бўшаб қолди. Қайнонаси йиғиб юрган шекилли , таъна дашномлар тошини ёғдиришдан чарчамади. Охири бездими, ота уйига равона бўлди. Шундай қилиб, бахтли оиланинг бекаси бўлиб юрган Саодат тирик тул, ўғли Рамазон эса гўё етимликнинг гарданига олиб, минг азобларни бошидан кечирмоқда. Саодат уйига қайтиб боришни ҳам, эрдан чиққан деган дашномни бўйнига олиб, отасининг уйида қолишни ҳам билмайди. Буни эри ҳал қилишини ўйлаб, умр йўлдошининг эшикдан кириб келишини интизорларча кутиб яшайди...
 
Муаллиф: Адолат Худойбердиева


Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.

Категория: Hikoyalar | Добавил: Qahramon (06-Сен-2014)
Просмотров: 766 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Категории раздела
Odnoklasniki sirlari [14]
Mashxurlar haqida [9]
Intervyular [0]
Qo'shiqlar matni [21]
Sherlar [27]
Statuslar [3]
Maqolalar [4]
Hikoyalar [10]
Latifalar [2]
Har xil [3]
Aforizmlar [0]
Foydali [6]
Hikmatlar [0]
Tibbiyot [1]
Adabiyot [13]
Kino | konsert | Serial [0]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 10002
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Друзья сайта