Приветствую Вас Mehmon
..::MusicFM.Uz::.. Zamonaviy partal

МЕХРУБОН ВА МУХАББАТ (шеърий достон) N7

МЕХРУБОН ВА МУХАББАТ (шеърий достон) N7 Ортига караб-караб, Мухаббат кириб кетди, Хаёллар огушида, Мехрубон уйга етди. Мухаббат дарсда аммо, Хаёли Мехрубонда, Домласи Мухаббат! Деб куярди хар замонда, Ширин ширин хаёллар, Орзулар осмонига, Гох этаклаб борарди, Мехрубонни ёнига, Куксини ёргудайин, Юраги тез тез урар, Калбининг деворида, Нималардир урмалар. Унинг туйгуларини, Суз ифодалай олмас, Домлага парво килмай, Хаёл суриб хеч толмас. Мен бахтимни топдим деб, Гох лаблари пичирлар, Туйгулар калбин тирнаб, Гох вужуди жимирлар. Мухаббат хаёл суриб, Дарс огирга етганин, Хамма урнидан туриб, Домла чикиб кетганин, Бор фикри бир ерда жам, Осмонда учар гуё. Кунгирок овозин хам, Сезмай колибди хатто. Мехрубон эса уйда. У хам хаёл сурарди. Тинчлигу ором кайда, Уён буён юрарди, Мухаббатни чехраси, Кетмас эди кузидан, Севиб колдиммикан деб, Ажабланар узидан. Бир алаён туйгулар, Юрак багрин эзарда, Хаёлда Мухаббат-ла, Бог рогларни кезарди. Назарида гуёки, Тухтаб колган эди вахт, Дерди у ёрим булса, Менчун бу энг катта бахт. Уни бошка курмасам, Керак хам деб уйларди. Хаёлда Мухаббатга, Сирли кушик куйларди. *-*-* Бир бирига ярашган, Бу пинхона ошиклар, Хаёлда бог рогларда, Айтишарди кушиклар. Мехрубун бугун дарсга, Кечикиб бормаганди, Кеча уни дустлари, Бири хам курмаганди. Мехрубонни домласи, Дустларидан суради, Бир кунгирок килгин деб, Анварбекка каради, Анварбек Мехрубонни, Кадирдон дусти эди. Домлага кунгирокмас, Бориб келаман деди. Домла розилик бергач, Югуриб чикиб кетди, Жуда якин масофа, Чопиб бир пасда етди. Анварбек Мехрубонни, Корайган кузларидан, Хайратланиб колганди, Шилинган юзларидан. Мехрубон Анварбекка, Бир бошдан барин айтди, Барини билиб булган Анвар ортига кайтди. Бориб у домласига, Уйда экан Мехрубон Бироз тоби кочибди Деб сузлаб берди ёлгон. Домла кузойнагини, Тепасидан каради, Канака касал экан, Деб Анвардан суради. Анварбек тилин чайнаб, Хар хел бахона килиб, Алдаб куйди домлани, Содда эканин билиб. Мухаббат дарсдан чикиб, Бекатда куп утирди, Узи билмаган холда, Мехрубонни кутарди. Сунг автобусга чикиб, Буйлаб йулни буйига, Автобусда Мухаббат, Жунаб кетди уйига. Эртаси кун бахорни, Биринчи куни эди. Эртага Мехрубонни, Аник кураман деди. Бу факатгина уни, Хаёлидан утарди. На килсин хаёл уни, Олиб кочиб кетарди. Мухаббат салом бериб, Кирди эшикни очиб, Онаси кутиб олди Унга мехрини сочиб, Мухаббатнинг кузлари, Жуда хам маъюс эди, Жуда хам паст овозда, Дадам канилар деди, Мухаббатни онаси, Даданг ишда жон кизим, Бирор гапинг бормиди, Менга айт кора кузим, Деб унинг саволига, Саволли жавоб берди. Мухаббат! Йук ойижон, Шунчаки узим дерди. Хар кункидан бошкача, Эди бугун Мухаббат, Нимадир булганини, Онаси сезди албат. Мухаббат хаёл суриб, Бир караб онасига, Хозир! Деб гапни буриб, Кирди уз хонасига. Бизни Мехрубон эса, Эрта нима килишни, Ва Мухаббат манзилин, Анигини билишни, Аниги Мухаббатни, Уйлаб кунни кеч килди, Уни росдан хам севиб Колганлигини билди. Эртаси кун Мухаббат, Тонгда намозга туриб, Намоздан сунг ховлини, Тозза килиб супуриб, Янги кийимлар кийиб, Узига оро бериб, Хар кункидан гузалрок, Булди кошларин териб. Мухаббатни онаси, Кузатиб турган эди, Мухаббатга бугун сен, Уйдан чикмайсан деди.

Категория: Adabiyot | Добавил: Qahramon (07-Сен-2014)
Просмотров: 744 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Категории раздела
Odnoklasniki sirlari [14]
Mashxurlar haqida [9]
Intervyular [0]
Qo'shiqlar matni [21]
Sherlar [27]
Statuslar [3]
Maqolalar [4]
Hikoyalar [10]
Latifalar [2]
Har xil [3]
Aforizmlar [0]
Foydali [6]
Hikmatlar [0]
Tibbiyot [1]
Adabiyot [13]
Kino | konsert | Serial [0]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 10002
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Друзья сайта