МЕХРУБОН ВА МУХАББАТ, Рауфжон Хужамов (шеърий достон)

МЕХРУБОН ВА МУХАББАТ, АКА СИНГИЛЛАРМИ ЁКИ СЕВИШГАНЛАР? (шеърий достон) Очгарчилик замони, Замоннинг энг ёмони, Бир оила бор эди, Катра нонга зор эди. Гадойлик килай деса Гурури йул куймасди Топганин бохам еса Биттаси хам туймасди. Камол ака хар куни, Мадрикорлик киларди. Хомиладор хотини, Доим бирга келарди, Эру хотин бир бойнинг Ерларини чопарди, Утказиб куну ойни Куни бир хел утарди Эртадан кеч эр хотин, Тер тукишиб ишларди. Ишни тез булмок учун, Тонг намоздан бошларди. Бир кун ишни булишиб, Маошини олишиб. Уйи томон йулланди. Эру хотин кулишиб. Уйга хам этиб борди Сунгри хотини су'рди Бир ойлик мехнат учун Бойбобо канча берди? Камол ака бир кулиб Бахоргача етади, Хотини хурсанд булиб, Буйи кукка етади Раисадай хотини, Этганди ою куни Ноз уйкуда бир туни, Дарди бошланди уни. Камол ака суюниб, Туриб дархол кийиниб, Кушниникка йул олди, Ёш боладай югуриб. Кушни уйда бир кампир, Ярашди ёлгиз узи. Куллари титраб дир-дир, Яхши курмасди кузи. Камол ака ярим тун Дерезасин мушлади, Тезрок уйготмок учун. Сунг хайкира бошлади. Ойша хола х,ой хола, Тура колинг жон хола, Бу хайкирик овоздан, Уйгонди ойша хола, Урнидан хам турмасдан, Кимлигини курмасдан, -Ким сан? Куп дод солмагин, Бор йулингдан колмагин. Камол ака югуриб Эшикни очиб кириб, -Ойша хола мен Камол, Шошилинг тезрок туринг Келмаса агар малол, Мен билан бирга юринг. Кампирнинг хуши учиб, Урнидан турди чучиб. Х,а не булди Камолжон. Тинч омонми Дилбархон? Ё бир бало булдими? Ёки биров улдими? Дея суради кампир, Куллари титраб дир-дир. Тезрок юринг холажон, Дилбарнинг х,оли ёмон! Ундан кунглим тулмайди, Бормасангиз булмайди, Келмасдим ярим туни Дарди бошланди уни! Деди Ойша холага. Сунг чикишди далага, Ойша хола имиллаб Излади таёгини, Уён буён юрарди, Киймасдан оёгини. Дилбар уйда бир узи Йулга турт булиб кузи. Харчан дод солсахамки Чикмас эди овози. Ёстиклар х,ул булганди, Дилбарни куз ёшидан. Сабри адо булганди Сунгра кетди хушидан. Камол ака ва кампир Ярим йулга келганди Етмишга чиккан кампир Ярим йулда толганди. Камол ака кампирни Элкасига кутариб Уйга етиб боргунча Жони чикканди кариб Улар келган махали Кариб тонг хам отарди Камолжоннинг Дилбари Уйда хушсиз ётарди. Улар уйга киришиб Дилбархонни куришиб Иковлари айтишди Бир бирини айблашиб. Камол ака хурсиниб Кузларига ёш келди Дилбарни ахволига Юрак багрини тилди. Уфукланиб бир пасда Тонг хам ёришди аста. Камол ака саргайиб Не килишни билмасди Ойша хола мунграйиб Бир йулини килмасди Нур таратиб оламга Куёш нурини сочди. Не булди деб боламга. Дилбар кузини очди. Ойша хола Дилбарни Артиб кузда ёшини Кизим тузикмисан деб Силаб куйди бошини Ох бечора Дилбарни Колмаганди мадори. Лекин оллохга етиб Борди дилда зори. Чугурлашиб бир пасда, Кариндошлар йигилди. Минг кайгу минг азобда. Угил бола тугилди. Камол ака эшикда Турар эди бир узи. Шу пайти чакалокни, Эшитилди овози. Ойша хола тиржайиб, Аста эшикни очиб, Камол акага караб, Хамда суюнчи сураб, Табриклайман Камолжон, Деди олдини ураб. Камол ака кувончдан Ёш келиб кузларига. Холажон деб термулди, Кампирнинг юзларига. Ойша хола мен сизни, Онамдайин биламан, Хурсанд килдингиз бизни, Сизни рози киламан. Дарддошимсиз холажон, Дардларим сизга аён, Фарзанд кутиб яшаймиз, Ун икки йилдан буён. Дея багрин тиглади, Хам кувончдан йиглади. Сунгра уйга киришди, Чакалокни куришди, Дусту кариндошлардан. Уйлари хам тулишди. Кариндошлар буларга. Табрик сузлар айтишиб. Куёш ботиш махали, Кетишдилар кайтишиб. Хамма кетдию аммо, Ойша хола кетмади, Дилбарни бошида тик, То тонгача ётмади Чакалок хам г'ашикиб, Йиглади то тонгача, Абед хам булиб кетди, Тухтамасди шунгача. Гуё кукка етганди, Чакалокни ноласи. Улар кейин билишди, Касал экан боласи. Дилбар дилин ховушлаб, Боласин юпатарди, Нозик дилларни гашлаб, Шундайин вакт утарди. Оловдай ёнар эди. Камол аканинг дили. Бир суз хам демас эди. Гуё курмалган тили. Ойша хола уларни, Олмок учун кунглини, Боланглар сог омон деб, Кутарарди кунглини. Юракдан чикмаганди, Кампирнинг бу сузлари, Боланглар касал дея. Айтар эди кузлари. Йигидан чарчаб бола, Бир пасдан сунг жим булди, То бола жим булгунча Дилбар улиб тирилди. Сунг маслахат бошланди, Гап уртага ташланди, Ростин айтинг жон хола, Касалми бизни бола? Дея Камол суради. Сунг Дилбарга каради. Гуё Дилбар хам шундай, Деб суради кампирдан. Ойша хола уйламай, Ха деб юборди бирдан. Ойша хола уттиз йил, Шифокорлик килганди, Болани бир куришдан, Касаллигин билганди. Пичирлаб Ойша хола, Уларга караб деди. Жуда нозикдур бола. Йулин топинглар эди. Маслахати чузилиб, Аста секин кун ботди. Минг йилдайин чузилиб. Эртаси кун тонг отди. Камол ака ва Дилбар, Боласини кутариб. Кучаларда дарбадар. Касалхона ахтариб. Жуда олисда экан, Излаб излаб топишди. Касал жуда куп экан, Навбатини кутишди. Бола йиглари аммо, Чикмас эди овози. Бир шифокор тусатдан, Болага тушди кузи. Кимлигини сурамай, Навбатга хам карамай, Чакалокни олдию, Сунг кириб кетди аста. Улар йиглаб колдию, У хам чикди бир пасда. Камол акага караб, Имо килиб шифокор, Четга утинг биродар, Сизга мухим гапим бор, Деб четга олиб утди Ва унга бир гап айтди. Болани асраб колиш, Жуда огир биродар. Жуда катта пул керак, Пулингиз булса агар. Шамолдай учинг елинг, Бориб пул олиб келинг. Тезрок боринг биродар, Мен шуердан тураман. Олиб келсангиз агар. Уни асраб коламан. Камол акага караб Шундай деди шифокор. Камол ака:- бизларда. Бунча пул кайда хам бор. Дедию кайтиб яна. Майли топиб келаман, Асраб колинг боламни Айтганинвиз киламан. Дея кайтди изига, Чарх ёш келиб кузига. Камол акани куриб, Дилбар келди югуриб, Не деганин суради, Камол ака жим эди, Дилбар кайта такрорлаб, Шифокор нима деди? Камол ака яна жим, Чайкаб куйди бошини, Курмасин дея хеч ким, Яширди куз ёшини. Сунгра Дилбарга караб, "Дилбар сен шуерда кол, Боладан хабардор бул. Мен бориб пул топаман, Топсам тезда кайтаман, Узингни кулга олгин, Дилбар сенга айтаман, Болани асраш учун, Биз уйни хам сотамиз. Шифокор айтишича, Куп карзга хам ботамиз, Дилбарим йиглама сен, Яхши кунлар хам келар, Пулни топиб келаймен, Боламиз яхши булар" Деб Дилбарни юпатди. Дилбар тошдайин котди. Камол ака хурсиниб Эшикдан чикиб кетди. Югурганча бир пасда, Махалласига етди, Ойша холани куриб. Бор гапни унга айтди. Сунгра уйига кириб Бор пулни олиб кайтди. Ойша хола уларга, Дуо килиб колдилар. Бу хабарни эшитиб Жуда хафа булдилар. Камол ака югуриб, Йул буйлаб кетар эди, Яна шундай югурса Бир пасда етар эди. Шу пайт унинг йулидан, Икки мас чикиб колди. Пулни куриб кулидан. Урушиб тортиб олди. Камол ака дод солиб, Хам такдиридан нолиб. Боладан айрилгандай, Йиглар пулдан айрилиб. Кучада ётар эди Огзи бурни тула кон. Дилбар буни кутарди. Йилдай утиб хар бир он. (давоми келси стсга куйилади

Категория: Adabiyot | Добавил: Qahramon (07-Сен-2014)
Просмотров: 970 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]