Приветствую Вас Mehmon
..::MusicFM.Uz::.. Zamonaviy partal

МЕХРУБОН ВА МУХАББАТ! 6-кисм

6-кисм МЕХРУБОН ВА МУХАББАТ! Зим зимистондай олам, Тонг ёришмаган эди, Гурков не булди? Болам, Кани уйга кир деди. Кирди гурков уйига, Дирдир титраб Мехрубон Гурков секин караса, Унинг юзларида кон, Кора чирок турарди, Уй туида милтираб, Чирокнинг ёрида, Кон куринар ялтираб, Гурков дархол челакка, Келтирди муздайин сув, Деди иссик сувим йук, Шу сувга юзингни юв. Совук сувга ювдирди, юзларини конини, Совук сув хам огритди, Мехрубонни жонини. Гурков чол мехир билан, Мехрубон бошин силаб, Жарохланган ерларин, Мехирла куйди бойлаб. Сунг Мухрубон кузига, Жуда маъюс каради, Ва буерларга кандай келганини суради. Мехрубон гурков чолга, Айтиб берди борини, Чол суз демай тинглади, Юракдаги зорини. Борини айтиб булгач Гурков сузлай бошлади, Гапини бошламасдан, Аввал кузин ёшлади. Болам бу кабристонда, Ун йил булди ишлайман, Хатто кахратон кишни, Шу хонада кишлайман. Бундан ун йил мукаддам, Бор эди гулдай кизим, Гулдай кизим уйдаю, Ичиб юрардим узим. Ичкилик оркасида, Бор бисотимни сотдим, Яна улфатларимдан, Бошимла карзга ботдим. Улфатларим хар куни, Сурашарди карзини, Лек хеч кимга айтолмай, Юришарди арзини. Бир кун уйимга келиб, Топишолмай узимни, Бадном килишибдилар, Мени гулдай кизимни. Бирлари йулим тузиб, Огзим конга тулдирди, Иснотларга чидолмай, Кизим узин улдирди. Кизим тупрокка куйиб, Колдим мен гамга ботиб, Карзларимни хам бердим, Ую жойимни сотиб. Шундан сунг кизим рухи, Тинчланмади сира хам. Меъёридан утса гар Ёкмас экан шира хам. Кизим рухи купларни. Хаётига чек куйди. Кимларгадир иши йук, Кимнидир кузин уйди. Хаккига дуо килиб, Аёлиму кизимни, Гурковликни касб билиб, Таниб олдим узимни. Мехрубон хам жимгина, Чолни тинглаб ётарди, Тоглар боши окариб, Секин тонг хам отарди. Чолнинг багри эзилиб, Кузи ёшдан тулганди, Сухбатлари чузилиб, Намоз вакти булганди. Сунг куз ёшларин артиб, Намозга шошилди чол, Мехрубонга хаттоки, Туриш хам эди малол. Муздай сувга гурков чол, Тахорататлаб бир пасда, Намозини укиди, Кироат билан аста. Мехрубон хам кетишга, Тезда уйга етишга, Хозирланиб хам колди, Сунг чолдан дуо олди. Чол билан хайирлашиб, Уйи томон йул олди, Чол Мехрубон ортида, Дуосин килиб колд. Катта йулда Мехрубон, Автобусни кутарди, Кишлокда автобуслар, Лик,к,а тулиб утарди. Утган хар машинага Кутарарди кулини, Машина тухтатишни, Уйлаб топди йулин. Узокдан автобусни, Куриб чикиб уртага, Яни йул уртасига, Ётиб олди журтага. Автобус келиб аста, Тухтади сигнал бериб, Одамлар Мехрубонни авайлашиб кутариб, Автобусга киришди, Юзига сув урушди. Мехрубон кийимида, Ох кечаги котган кон, Бу холни куриб хамма, Колишган эди хайрон. Мехрубон бир пасдан сунг, Аста кузини очди, Мехрубонга гуёки, Ой кулиб ёгду сочди. Мехрубон кузин очиб, Бир гузални курганди, У гузал узун сочин, Майда килиб урганди, Узун куйлак эгнида, Кошлари хам тум кора, Уни севиб колмасдан Йук эди бирор чора. Шойи румол бошида, Бошин егиб турарди, Ерга бокиб неларни, Ширин хаёл сурарди. Автобусда одамлар, г'ивир г'ивир сузларди, Мехрубон эса жим жит, Шу гузалга бузларди. Бир лахза хам у киздан, Кузларин узолмасди, Мехрубон у гузалнинг Хаёлин бузолмасди! Одамлар хам бекатга, Тушарди уч туртадан, Автобус хам бушади, Бир киз колди уртадан. Яна бир бекат юриб, Тушмокчи булганди киз. Мехрубон секин туриб, Кумаклашинг гузал киз. Деди у кизга караб, Ортидан узур сураб. Эх кишлок содда кизи, Гарди йукда дилидан, Сизга не булди узи. Деб Мехрубон кулидан, Ушлаб тушурмок булди. Мехрубон кувонганин. Ундан яширмок булди. Улар тушиб улгурмай, Автобус юриб кетди. Мехрубон ва гузал киз. Бир бирин суриб кетди. Автобусдан Мехрубон, Кизнинг кулидан ушлаб. Ерга кулаб тушдилар. Карибки ерни тишлаб. Мехрубон йикилганда, Тушган эди остига, Киз хам кулаб ростига, Тушди унинг устига. Мехрубоннинг кузлари Тушди кизнинг кузига, У киз ухшаб кетарди, Фариштанинг узига. Нигохлар тукнаш келиб, Дилларда ишк жушк урди, Киз Мехрубон кузидан, Самимий бахтни курди. Катта йулда одамлар Хар томонга утарди, Шу пайт бир нуроний чол Келиб кизни кутарди. Киз туриб мехрубонга, Туринг деб чузди кулин, Куёки шу кулида, Тутказди унга дилин. Узукка куз куйгандай Бир бирига ярашар, Уларни курганлар хам, Хавас билан карашар. Худди азал танишдай, Бир бирига мехрубон. Лекин улар бир бирин, Курмаганди хеч качон. Йул четига утишиб, Бир дам дамин олишди, Илк бор бир бирин куриб, Севишиб хам колишди. Сени севиб колдим деб, Факат нигохлар айтсин, Бундай хаяжонли пайт, Тил сузга кандай кайтсин. Шу пайт бизни Мехрубон, Юрагида хаяжон, Хаяжонли дил хаста Лаби пичирлаб аста. Мени исмим Мехрубон, Дея кизга каради, Сизни исмингиз нима Деб киздан хам суради. Киз жуда паст овозда, Мени исмим Мухаббат, Дедию Мехрубонга, Сизни исмингиз факат, Менга танишдай жуда, Деб бир гапни бошлади. Мехрубон гапни булиб, Эх, деб бошин кашлади. Иккиси бир бирига Бирданига каради, Мехрубон Мухаббатдан, Манзилини суради. Мухаббат гапни буриб, Кеч буляпти деб юриб, Рупарасида турган, Олийгохга йул олди, Мехрубонинг саволи Шундок жавобсиз колди

Категория: Adabiyot | Добавил: Qahramon (07-Сен-2014)
Просмотров: 753 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Категории раздела
Odnoklasniki sirlari [14]
Mashxurlar haqida [9]
Intervyular [0]
Qo'shiqlar matni [21]
Sherlar [27]
Statuslar [3]
Maqolalar [4]
Hikoyalar [10]
Latifalar [2]
Har xil [3]
Aforizmlar [0]
Foydali [6]
Hikmatlar [0]
Tibbiyot [1]
Adabiyot [13]
Kino | konsert | Serial [0]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 10002
Статистика

Онлайн всего: 6
Гостей: 6
Пользователей: 0
Друзья сайта