МЕХРУБОН ВА МУХАББАБ N2

МЕХРУБОН ВА МУХАББАБ N2 Камол ака хаёли Мургак болада эди, Энди уйни сотаман, Не булса булар деди. Тишин к,уйиб тишига, Юзларида кон билан, Борди Дилбар кошига Гуё ярим жон билан, Дилбар бу холни куриб, Бошини ерга уриб, Куюниб зор йиглади, Гох ултириб гох туриб, Камол ака сира хам, Куюнмасди узига, Боладан булак хеч ким, Куринмасди кузига. Кариб кун хам ботганди, Фурсат кулдан кетганди, Камбагал эр хотиннинг, Боши тошдай котганди. Боласини ташлашиб, Кузларини ёшлашиб, Уй томон йул олишди. Юракларин гашлашиб. Уйга етиб боришди, Кампирни хам куришди, Секин чорлаб ёнига, Бир маслахат сурашди, Камол ака боши хам, Бир суз демай турарди, Дилбарнинг кузлари нам, Кампирдан гап сурарди. -Биз уйимизни сотиб, Сизникига утайлик, Сиздан бошпана топиб, Бахоргача етайлик. Хуп десангиз мен сизга, Кушнимас булайин киз, Эл хавас килсин бизга, Бир оила буламиз. Кампир хеч иккиланмай, Менинг уйим куп дея, Дилбарнинг саволига, Жавоб берди хуп дея. Улар бор бисотини, Кушни уйга жойлашди, Уйни сотмоклик учун, Тонг отишин пойлашди. Хаёллар огушида, Аста тонг хам ёришди, Айтилган харидорлар, Келиб уйни куришди. Харидор бойваччалар, Сочин чаппа тарашиб, Пулни санаб беришди, Нахт нархини сурашиб, Пулни олиб эр хотин, Бошка хеч гап сурамай, Дархол йулга тушдилар, Ортига хам карамай, Шифохона томонга, Гуё учиб кетишди, Хувуллаган шамолдай, Бир пасдаёк етишди. Шифокорни куришиб, Боласини сурашиб, Тириклигин англашиб, Чикди пулни беришиб. Эру хотин бир хафта, Шифохонада булди, Нихоят сог саломат, Боласин кулга олди. Булишиб кувнок шодон, Болам деб берарди жон, Мехрубон деб ном куйди, Булсин дея мехрубон. Хаммалари бир булиб, Кулишиб бахтга тулиб, Мехрубонни эркалар, Дамба дам кулга олиб. Куз очиб юмгандайин, Икки йил утиб кетди, Кимлар армонда колди, Кимлар муродга етди. Мехрубон хам эмаклаб Тупрокка уйнар эди, Тупрокдан уй курай деб, Узини кийнар эди. Мехрубон билагида, Бор эди донадай хол. Кошлари хам тум кора, Курганлар коларди лол. Хар кун чикиб эшикка, Камрок уйнаб келарди, Унинг борар ерини, Дилбар яхши биларди, Мехрубон онасидан, Уйнаб келишин сураб, Париллаганча кетди, Уйин жойига караб. Дилбар токи кечгача, Ундан хабар олмади, Кечки пайт харчан излаб, Уни топа олмади. Кучадан битта битта Машиналар утарди, Кимдир олиб кетган деб, Дилбар зор кон ютарди. Мехрубон хам кун буйи, Анча юриб куйганди, Уйин тополмай йиглаб жонидан хам туйганди. Катта кучада йиглаб, Уён буён юрарди, Кушни махаллаликлар, Ким экан деб сурарди, Бир пайти бир машина, Келиб тухтаб шуёкка, Болани олиб кетди, Караб уёк буёкка. Хайдовчи куп парешон, Куп нарсаларни уйлаб, Кайдасан дея К,ук,он Кетишарди йул буйлаб, Анча йул юргандан сунг, Мехрубонга каради, Жуда юмшок суз билан, Исминг не деб суради. Мехрубон хали хатто, "Р" дейишни билмасди, Хайдовчи ёду аммо, Сира парво килмасди. Мени исмим Мехюбон, Онамники Дилбайхон, Бувимни исми Ойша, Дадамники Камолжон. Дея жавоа кайтарди, Барин баланд айтарди. Сунг хайдовчи сузлади, Меники эса Сардор. Энди сени ойинглар Дилбар эмас Гулбахор. Мехрубон хайрон булиб, Узича хандон кулиб, Дилбайхон деди гуё, Сардорни огзин юлуб. Гох кулиб гох урушиб, Кайтиб дарров ярашиб, Куконга кетишарди, Бир бирига карашиб.

Категория: Adabiyot | Добавил: Qahramon (07-Сен-2014)
Просмотров: 886 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]