13-кисм. МЕХРУБОН ВА МУХАББАТ. N13

13-кисм. МЕХРУБОН ВА МУХАББАТ. N13. Улар уйга киришиб, Катта давра курушди, Мехмонлар хам жойланиб, Баcолк,ир у'лтиришди. Бир зум кутиб туришди, Бир бирини сузларин, Ва Сардорбек уларга, Таништирди узларин. Биз Кукондан буламиз. Х,а мени исмим Сардор. Бу уйимиз бекаси, Исмлари Гулбахор. Мухаббатни онаси, Дасурхонни тузатди, Эри эса уларга, Олинг деб чой узатди! Сардорбек чойни олиб, Тинмай гапирар эди, Ва бизни углимизни Исми Мехрубон деди. Бу исмдан негадир, Мезбонлар чучиб кетди. Бир бирларига караб, Ранглари учиб кетди. Мухаббатни отаси, Мени исмим Камолжон, Бу кишлари аёлим, Исмлари Дилбархон. Сардорбекни ёдига, Мехрубон тушди шу он, Бу номларни Сардорга, Айтган эди Мехрубон. "МЕНИ ИСМИМ МЕХЮБОН, ОЙИМНИКИ ДИЛБАЙХОН, БУВИМНИ ИСМИ ОЙША, ДАДАМНИКИ КАМОЛЖОН." Мухаббат Мехрубонга, Сингил эканин билди, Виждони азобланиб, Юраги хруж килди. Балким ухшаш исмдир, Деб кулга олди узин. Хаёл суриб Камолни, Эшитмади куп сузин. Ичиги чидай олмай, Эшикка бир каради, Ва Ойша буви ким деб, Камолжондан суради. Хали Ойша холадан, У гапирмаган эди, Хайрон булиб Камолжон, Кайдан танийсиз деди. Сардорбекни сузлари, Томогига тикилиб, Юрагин ушлаганча, Ерга тушди йикилиб. Мехрубон машинада, Кутиб ултирган эди. Шу он Камолжон чикиб, Х,ой буёкка кел деди. Мехрубон шошилганча, Тезда югуриб борди. Уйга кириб отасин, Огир ахволда курди. Мухаббат хам уялиб, Уйга кирмаган эди, Бу шовкинни эшитиб, У хам югуриб келди. Сардорбек Мехрубонга, Караб йиглаб юборди, Ва лабин пичирлатиб, Бир нималардир дерди. Хаммалари жим булиб, Унга кулок солишди, Лаблар пичирлашидан, Гапин англаб олишди. "Гурдан тинч ётсин десанг, Уйланмагин бу кизга, Икки дунёда бу киз, Тугри келмайди бизга. Сардорбек Мехрубонга, Айтди охирги сузин. Мени кечир Мехрубон. Дедию юмди кузин. Мехрубон дадажон деб, Кучиб каттик бакирди. Камолжон зудлик билан, Тез ёрдамни чакирди. Гулбахор хаммасини, Уйлаб тагига етди. Дард устига дард ортиб, У хама хушидан кетди. Хеч нарсани тушунмас, Камолжон ва Дилбархон, Икки ут орасида, Колиб кетди Мехрубон. Уй бурчида Мухаббат Тошдай котиб турарди, Куксини ёргудайин, Юраги тез урарди. Дилбархон Гулбахорни, Сув сепганди юзига, У чукур нафас олиб, Бирдан келди узига. Дунё коронгу булиб, Куринарди кузига. Сардорбекка сув сепиб, Юткулашар дамбадам, Орадан сал вакт утмай, Етиб келди тез ёрдам. Аллакачон Сардорни Жони узулган эди, Тез ёрдам, эх, афсуски, Сал кеч колибмиз деди. Мехрубон дадажон деб, Куйиб йиглади зор-зор, Мехрубонга кушилиб, Чинкирарди Гулбахор. Она бола бир бирин, Кучоклаб йиглар эди, Уй бурчида Мухаббат Овозсиз йиглар эди. Камолжон ва Дилбархон. Уларга хамдард булди. Кутулмаган вокеа. Олам гавгога тулди. Мехрубон хаёл суриб, Бирдан жим булиб колди. Отасини сузини, Яна бир эсга олди. Ва онасига караб, Нима буляпти узи, Нимани англатади, Дадамни сунги сузи. Нега ундай дедилар. Буерда кандай сир бор. Айтинг менга ойижон. Дилимдан кетсин губор. Дадам бор сирларини, Айтар эдилар сизга. Ахир нега Мухаббат, Тугри келмаскан бизга. Бу хомиладор кизни, Кандай ташлаб кетаман. Бебахт килиб бир кизни, Кандай бахтга етаман. Мехубонни онаси, Индамай турарди жим Бу сирни умдан булак. Энди билмайди хеч ким. Мехрубонни гапидан, Бошкалар чучиб кетди. Камолжонва Дилбарни, Ранглари учиб кетди. Ва икови шошилиб Мухаббатга карашди. Шу гап тугрими дея, Мухаббатдан сурашди. Мухаббат дир-дир титраб. Тили сузга кайтмади. Уларни саволига, Бир огиз суз айтмади. Дилбархон аламидан, Тухтатолмай кизини. Сочларидан силкалаб, Уриб кетди кизини. Улик бир четда колиб, Бирдан жанжал бошланди. Мухаббатни бошига, Кайта кайта мушланди. Мехрубон Дилбархонни. Кулларини кайтарди, Кизингизни оламан. Дея кайта айтарди. Мехрубонни онаси, Йук туй булмайди деди, Мехрубон газабланиб, Нима сабабдан деди. Шу пайт Камол уларга, Булди уят булади. Уликни хур килманглар, Бир кун хамма улади. Эртага нима булар. Биз кайданам биламиз. Аввал тазия утсин, Барини хал киламиз. Аввало хар бир инсон, Кадирласин узини. Булди энди Мехрубон. Деб тугатди сузини. Камолжонга хаммаси, Хуп деб кулок тутишди. Аста секин кеч булиб, Тонг отишин кутишди. Хабарчи таъзияни, Хабар килиб кишлокка, Эртаси кун Сардорни, Куйишдилар тупрокка. Икки уч кун одамлар, Фотхага келиб кетди. Улар туйдан гапирмас. Орадан ун кун утди. Бир кун бизни Мехрубон. Яна туйдан гап очди, Одамлар кулади деб, Уларни акли кочди. Одамлар кулишмайди. Кечиксак кулишади. Сал вактда Мухаббатни, Курганда билишади. Булдида бас килинглар, Энди хаёлу у'йни Элга кулги булмасдан. Тезрок бошлайлик туйни. Сузларини шундай деб, Якунлади Мехрубон. Туйни тезлатишликка, Рози булди Камолжон. Туй булишига хамма, Рози булди-ю аммо, Гулбахорни кундириш, Булди катта муаммо. Гулбахор бир суз демай, Тинмасдан уйланарди, Гарчан аёл булса хам, Виждони кийналарди, Мехрубон бу йулидан, Кайтмаслигини билди, Мажбур булиб Гулбахор, Айтишга карор килди. Ва Мехрубонга караб, Мендан синса хам кунглинг, Хакикатни айтаман, Мухаббат сени синглинг. Сен мени углим эмас, Сени онанг Дилбархон. Отанг рахматли эмас, Сени отанг Камолжон. Эсингдами отангни, Конга тулган кузлари, Ва бу киз булмайди деб. Айтган сунги сузлари. Отанг буларни билиб, Юраги конга тулди, Виждони азобланиб, Юраги уриб улди. Гулбахорни гапидан, Хаммаси колди хайрон. Ранги учиб саргайиб, Котиб колди Мехрубон. Мухаббат чидай олмай, Махлам лабин тишлади, Камолжон ва Дилбархон. Ёккасини ушлади.

Категория: Adabiyot | Добавил: Qahramon (07-Сен-2014)
Просмотров: 868 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]