Приветствую Вас Mehmon
..::MusicFM.Uz::.. Zamonaviy partal

21:23
Ўзбекистонда лифт ишлаб чиқариш қайтадан йўлга қўйилди
Янги йил арафасида Самарқандда биратўла иккита муассаса – «Samarkand Euro Asia Lift» ва «Samarkand Euro Asia Textile» акциядорлик жамиятлари иш бошлади. Самарқанд вилоят хўжалик суди қарори билан Самарқанд лифтсозлик заводи банкрот деб эълон қилиниб, унинг мол-мулки очиқ аукцион савдоларга қўйилган эди. Мазкур савдоларда «Sam Antep Gilam» қўшма корхонаси ғолиб деб топилиб, корхонанинг 9,5 миллиард сўмлик кўчмас мулкига эга чиқди. Натижада собиқ лифт заводининг 20 гектарлик майдонида иккита муассаса – «Samarkand Euro Asia Lift» ва «Samarkand Euro Asia Textile» иш бошлади. Қисқа вақт ичида бу ерда ойига 30 дона лифт ишлаб чиқариш қуввати қайта тикланди. Айни пайтда «Samarkand Euro Asia Lift» АЖда 100 киши меҳнат қилмоқда. 2016 йилга мўлжалланган истиқболли лойиҳалар ҳам мавжуд.«Samarkand Euro Asia Textile» эса пахта толасини бирламчи қайта ишлаб, эркаклар кийимлари, чойшаблар ва ип-калава тайёрлаш бўйича умумий қиймати 23,7 миллион долларни ташкил этувчи лойиҳаларни амалга оширади. Завод тўлиқ ишга тушганидан сўнг бу ерда йилига 25 миллион долларлик икки миллион дона эркаклар кўйлаги, 200 минг чойшаблар тўплами ва импорт ўрнини босувчи бошқа маҳсулотлар тайёрланади. Минг киши эса доимий иш ўрни билан таъминланади.
Категория: O'zbekiston yangiliklari | Просмотров: 771 | Добавил: Seva_ARAVES | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Категории раздела
Dunyo yangiliklari [17]
Shou-biznes yangiliklari [16]
Fudbol yangiliklari [5]
Sport xabarlari [5]
Texnologik yangiliklar [11]
O'zbekiston yangiliklari [21]
Ilm-fan yangiliklari [0]
Ucell | Ums | Beeline | Uztelecom yangiliklari [2]
Saytimiz yangiliklari [3]
Foydali Maslaxatlar [1]
Internet [3]
Календарь
«  Январь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 10002
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Друзья сайта