Приветствую Вас Mehmon
..::MusicFM.Uz::.. Zamonaviy partal

07:49
“Барон”нинг ёпиқ премьерасидан сўнг: таассуротлар ва хулосалар
Кеча, 16 январь куни Алишер Навоий номидаги кино саройида “ўзбек киносини танқиддан қутқардиган фильм” дея баҳоланаётган “Барон” фильмининг журналистлар ва санъаткорлар учун премьераси бўлиб ўтди. Шу вақтга қадар картина атрофида жуда кўп шов-шувлар пайдо бўлди. У ҳақдаги хабарларда картинага “ўзбек киноижодкорлари томонидан ўткир сюжетли криминал жанрда суратга олинган илк фильм”, “Ўзбекистонда биринчи марта 4К форматида ишланган кино”, “Голливуд киноактёри ўзбек фильмида суратга тушди”, каби истилоҳлар қўлланилди. Тўғрисини айтсак, бу каби шов-шувларнинг қайсидир бирига ишонган бўлсак, қайсиларигадир шубҳа билан қарадик ҳам. Бироқ фильм бошланган биринчи лаҳзаларданоқ диққат-эътиборимиз унга қадалди. Фильм бутун инсониятнинг бошига катта балоларни солаётган наркобизнес тўғрисида. Одатда бу мавзудаги кинолар, устига-устак у давлат буюртмаси асосида олинган бўлса, томошабинларни у қадар ўзига жалб қила олмайди. Ҳар қандай зеҳнли томошабин хаёлан воқеалар ривожини жонлантириши мумкин. Аммо бу сафар сценарий муаллифи Шоира Ғиёсова ва постановкачи режиссёр Рустам Саъдиев бутунлай бошқа йўлдан боришди. Аввало, ҳар бир ролга шу қадар муносиб номзодлар танланганки, улар ўз вазифасини қойилмақом қилиб уддалай олган, деб айтишимиз мумкин. Иккинчидан, картинада кутилмаган бурилишлар, кишини беихтиёр ҳаяжонга соладиган дақиқалар жуда кўп, хуллас, эътирозларга имкон қадар ўрин қолдирилмаган. Ҳар бир саҳнада қаҳрамонларнинг кейинги тақдири жумбоқлигича қолади. Ушбу картинада севги-муҳаббат, меҳр-оқибат, Ватанга бўлган юксак севги, гиёҳвандлик, одам савдоси, қотиллик сингари бир-бирига қарама-қарши тушунчалар усталик билан сингдирилган. Қайсидир саҳнада кўзингизда ёш милтилласа, қайсидир қисмида беихтиёр муштингиз йиғилади, яна бир жойида эса қалбингиз ғурур ва ифтихорга тўлади. Уни катта экранда, кўпчилик билан кўрсангиз, баъзи ўринларда гулдурос қарсак чаласиз ҳам. Фильм ҳақидаги қисқача тақризимиздан уни жаҳон премьералари даражасида мукаммал ишланган экан, деган хаёлга бормаслигингизни сўрар эдик. Эҳтимол, унда биз илғашга ожизлик қилган хато ва камчиликлар ҳам бордир. Балки бугунги кундаги ўзбек киносининг бадиий ва техник савияси, “Барон” учун ажратилган бюджетдан келиб чиққан ҳолда унга баҳо бераётгандирмиз. Аммо нима бўлганда ҳам, картина ўзбек киносида ўсиш борлигини, ўзбек кино ижодкорлари ҳам жаҳон экранларига олиб чиқишга арзийдиган фильмларни ишлашга қурби ва салоҳияти етарли эканидан далолат бермоқда. Воқеалар ривожи тўғрисида тўхталиб ўтирмаймиз, яхшиси ушбу кинони ўзингиз томоша қилинг ва хулосангизни чиқаринг. Ишончимиз комилки, уни кўриш учун сарфлаган вақтингизга ачинмайсиз.
Категория: Shou-biznes yangiliklari | Просмотров: 791 | Добавил: Seva_ARAVES | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Категории раздела
Dunyo yangiliklari [17]
Shou-biznes yangiliklari [16]
Fudbol yangiliklari [5]
Sport xabarlari [5]
Texnologik yangiliklar [11]
O'zbekiston yangiliklari [21]
Ilm-fan yangiliklari [0]
Ucell | Ums | Beeline | Uztelecom yangiliklari [2]
Saytimiz yangiliklari [3]
Foydali Maslaxatlar [1]
Internet [3]
Календарь
«  Январь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 10002
Статистика

Онлайн всего: 5
Гостей: 3
Пользователей: 2
AvogadroBot, Alibrosilisp
Друзья сайта