23:16
Абдумўмин Ўтбосаровнинг ҳамкасблари унинг ўлими тафсилотлари бўйича миш-миш тарқатганларни кескин танқид қилди
Ўзбекистон халқ артисти, олий тоифали сухандон Абдумўмин Ўтбосаров янги йилнинг илк кунида вафот этганди. Таниқли сухандоннинг вафотидан сўнг айрим электрон оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқларда турли-туман миш-мишлар кенг тарқалди. Айрим гап-сўзларга кўра, Абдумўмин Ўтбосаров гўёки МТРК раисидан гап эшитганидан сўнг тоби қочиб, шифохонага етказилган. Kun.uz мухбири Абдумўмин Ўтбосаров хотирасига бағишлаб унинг бир қанча ҳамкасбларидан интервью олар экан, мазкур масалага ойдинлик киритишни сўради. - Буларнинг барчаси миш-миш, сизга ишонч билан айтишим мумкинки, Ўзбекистон телевидениеси сухандонларига, хусусан, мен ишлаган вақтимда сафдошларимга бирор лавозимли одам ҳеч қачон бақирмаган, дўқ қилмаган, бирор нарсага тазйиқ ўтказмаган. Аксинча, уларга алоҳида муносабатда бўлиб, меҳр билан гапиришар эди. Ўйламайманки, Абдумўминга ҳам кимдир нимадир қилгану, шунинг натижасида унинг юраги кўтара олмаган. Мумкин эмас. Туҳмат, қип-қизил бўҳтон. Бундай гап-сўзлар одамларнинг фожиасидан ҳам ўзига "очко тўпламоқчи", бошқалар эътиборини ўзига қаратмоқчи бўлган кимсаларнинг шундан фойдаланиб қолиш йўлидаги қилмишлари , - деди Абдумўмин Ўтбосаровнинг қадрдон дўсти Муслимбек Йўлдошев. - Жуда кўп миш-мишларни эшитаяпмиз, санъаткорлар, шоу-бизнес олами вакиллари, умуман, таниқли инсонлар ҳақида яхши-ёмон гапларни айтишга қизиқишади, - дейди таниқли сухандон, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмов. - Аммо мен бир нарсани айтиб ўтишни истардимки, миш-мишларнинг бирида гўёки қаттиқроқ гап эшитганидан сўнг сиқилган, дейилган. Мен фахр-ифтихор билан айта оламанки, устозларимиз, ҳатто шогирдларимиз, сухандонлар гуруҳи телевидениеда шоҳлардек ҳаёт кечиришган. Бирор раҳбар ходим бизга қаттиқ танбеҳ бермаган, бирортамиз ўрнимиздан туриб қизармаганмиз. Ишончим комилки, Абдумўмин ака ҳам ҳаётларида гап эшитмаган. Ўз ҳаётимдан мисол қилиб келтиришим мумкинки, нафақат танбеҳ, ҳаттоки бизга “сен” деб мурожаат қилишмаган. Абдумўмин ака ҳам худди шундай ҳурмат остида эди. Абдумўмин Ўтбосаров хотирасига бағишланган видеоинтервью яқин вақтлар ичида www.MUSICFM.uz сайтида эълон қилинади.
Прикрепления: Картинка 1
Категория: O'zbekiston yangiliklari | Просмотров: 1060 | Добавил: Seva_ARAVES | Теги: www.MUSICFM.uz | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]