20:04
7 январда Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда
7 январь куни Ўзбекистоннинг аксар ҳудудларида ёғингарчилик кузатилади. «Ўзгидромет» маълумотларига кўра, шу куни аксарият ҳудудларда ёмғир ёғса, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида қор ҳам ёғиши мумкин. Фарғона водийси вилоятларида эса очиқ ҳаво бўлиши кутилмоқда. 7 январь куни Фарғона водийсидан бошқа барча ҳудудларда, хусусан, тоғли ҳудудларда ҳам шамол тезлиги сониясига 15-20 метргача кучайиши кутилмоқда. Бутун Ўзбекистон бўйлаб туман тушиши эҳтимоли бор. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 7 январга ўтар кечаси ҳаво ҳарорати -5 даражагача, Фарғона водийсида -2 даражага совиши мумкин, қолган ҳудудларда 0…+7 даража илиқ оралиғида бўлади. 7 январь куни кундузи эса шимолий ҳудудларда +2…+7 даража, Фарғона водийсида +5…+10 даража, тоғли ҳудудларда -3…+2 даража, бошқа ҳудудларда эса +13 даражагача илиқ бўлади.
Категория: Dunyo yangiliklari | Просмотров: 876 | Добавил: Seva_ARAVES | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]