7 январь куни Ўзбекистоннинг аксар ҳудудларида ёғингарчилик кузатилади. «Ўзгидромет» маълумотларига кўра, шу куни аксарият ҳудудларда ёмғир ёғса, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида қор ҳам ёғиши мумкин. Фарғона водийси вилоятларида эса очиқ ҳаво бўлиши кутилмоқда. 7 январь куни Фарғона водийсидан бошқа барча ҳудудларда, хусусан, тоғли ҳудудларда ҳам шамол тезлиги сониясига 15-20 метргача кучайиши кутилмоқда. Бутун Ўзбекистон бўйлаб туман тушиши эҳтимоли бор. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 7 январга ўтар кечаси ҳаво ҳарорати -5 даражагача, Фарғона водийсида -2 даражага совиши мумкин, қолган ҳудудларда 0…+7 даража илиқ оралиғида бўлади. 7 январь куни кундузи эса шимолий ҳудудларда +2…+7 даража, Фарғона водийсида +5…+10 даража, тоғли ҳудудларда -3…+2 даража, бошқа ҳудудларда эса +13 даражагача илиқ бўлади.
Категория: Dunyo yangiliklari | Просмотров: 873 | Добавил: Seva_ARAVES | Дата: 06-Янв-2016 | Комментарии (0)

Франция пойтахти Париж шаҳридаги Сен-Мартен канали сайёҳлар ва маҳаллий аҳоли орасидаги машҳур жойлардан бири ҳисобланади. Шаҳар ҳокимияти кейинги 14 йил ичида илк марта канални тозалашга қарор қилди. Каналдаги тозалаш ишлари 3 ой давомида олиб борилиши айтилган. Қуйидаги суратларда каналнинг одатий сув сатҳи ва унга сув кириши тўсилгандан кейинги суратларини кўриш мумкин. Суратларда канал тубига кўп йиллар давомида мотоцикллар, велосипедлар ва бошқа буюмлар тушиб, тўплангани маълум бўлди.
Прикрепления: Картинка 1
Категория: Dunyo yangiliklari | Просмотров: 1019 | Добавил: Seva_ARAVES | Дата: 06-Янв-2016 | Комментарии (0)