Ўзбекистон халқ артисти, олий тоифали сухандон Абдумўмин Ўтбосаров янги йилнинг илк кунида вафот этганди. Таниқли сухандоннинг вафотидан сўнг айрим электрон оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқларда турли-туман миш-мишлар кенг тарқалди. Айрим гап-сўзларга кўра, Абдумўмин Ўтбосаров гўёки МТРК раисидан гап эшитганидан сўнг тоби қочиб, шифохонага етказилган. Kun.uz мухбири Абдумўмин Ўтбосаров хотирасига бағишлаб унинг бир қанча ҳамкасбларидан интервью олар экан, мазкур масалага ойдинлик киритишни сўради. - Буларнинг барчаси миш-миш, сизга ишонч билан айтишим мумкинки, Ўзбекистон телевидениеси сухандонларига, хусусан, мен ишлаган вақтимда сафдошларимга бирор лавозимли одам ҳеч қачон бақирмаган, дўқ қилмаган, бирор нарсага тазйиқ ўтказмаган. Аксинча, уларга алоҳида муносабатда бўлиб, меҳр билан гапиришар эди. Ўйламайманки, Абдумўминга ҳам кимдир нимадир қилгану, шунинг натижасида унинг юраги кўтара олмаган. Мумкин эмас. Туҳмат, қип-қизил бўҳтон. Бундай гап-сўзлар одамларнинг фожиасид ... Читать дальше »
Прикрепления: Картинка 1
Категория: O'zbekiston yangiliklari | Просмотров: 1061 | Добавил: Seva_ARAVES | Дата: 05-Янв-2016 | Комментарии (0)

Жорий ҳафтада Республиканинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати +18 даражагача кўтарилиши кутилмоқда. Гидрометеорология марказидан маълум қилишларича, 7-8 январь кунлари республика бўйлаб ёмғир ёғиш эҳтимоли бор. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқни ташкил этади. 9-10 январь кунлари ёғингарчиликлар кутилмайди. Кечаси ҳарорат 2-7, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади. Баъзи ҳудудларда ҳарорат +18 даражага етиши кутилмоқда. Тоғли ҳудудларда ёғингарчиликлар кузатилади, ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Категория: O'zbekiston yangiliklari | Просмотров: 879 | Добавил: Seva_ARAVES | Дата: 05-Янв-2016 | Комментарии (0)