21:09
2015 йилда фарзанд кўрган ўзбек санъаткорлари рейтинги эълон қилинди
Илгарироқ ўтган йилда тўй маросимлари ўтказган санъаткорлар ва юлдузлар рейтинги тақдим этилган эди. “Даракчи” газетасининг Янги йил сонида, шунингдек, шу давр мобайнида фарзанд кўрган шоу-бизнес намояндаларининг рўйхати келтирилди. Қуйида мазкур рейтингни сизларга тақдим этамиз. 1.“Афрўз” гуруҳи иштирокчиси Музаффар Бобохонов 5-февраль куни фарзандли бўлди. Болакайга Иброҳим деб исм қўйилди. 2. Актриса Севара Солиева ва хонанда Маъмур Султоновлар эса 25 апрель куни ўғилли бўлишди. Чақалоққа Султон исми берилди. 3. Май ойида эса Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков бобо бўлди. Эслатиб ўтамиз, у 2014 йили қизини узатганди. 4. “Элдидо” гуруҳи вакили Элдор Хушвақтов 31 май куни қиз фарзандли бўлди. Унга Шаҳризода исми берилди. 5. “Ниҳол” мукофоти совриндори Паризода 20 июлда иккинчи бор она бўлди. Қизига Саъдия деб исм қўйилди. 6. Ўзбек Миллий академик драма театри актрисаси Хосият Ҳусанова 1 сентябрда 47 ёш остонасида иккинчи фарзандини дунёга келтирди. Ўғлига Имрон деб исм қўйди. 7. Хонанда Рухшона ва клипмейкер Санжар Маткаримов 6 сентябрь санасида қиз фарзандли бўлишди. Қизга Ҳабиба деб исм қўйилди. 8. Саъдуллаевлар сулоласининг кенжа вакили, актриса Муқаддас Саъдуллаева 11 сентябрда Саъдияхонни дунёга келтирди. 9. 9 октябрь куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон учинчи бор оталик бахтига эришди – унинг хонадонида жажжи Муҳаммадали дунёга келди. 10. 9 октябрда хонанда Дилдора Ниёзова иккинчи фарзандини дунёга келтирди. Қиз чақаллоққа Муслимахон деб исм қўйди. 11. 18 октябрь куни хонандалар Дилсўз ва Фаррух Раимовлар қиз фарзандли бўлишди. Дилсўз чақалоққа ўз тахаллусини исм қилиб қўйди. 12. “Менинг юртим” телеканалининг “Бугун нима овқат” кўрсатуви бошловчиси, актёр Ҳусан Жўраев 25 октябрда қиз фарзандли бўлди. Актёр биринчи фарзандига Азизахон деб исм қўйди. 13. Хонанда Ботир Яминов ҳам 6 ноябрда фарзандли бўлди. 14. 12 ноябрь санасида актриса ва хонанда Мадина Мумтоз ўғилли бўлди. 15. “Мирзо” театри вакили, қизиқчи Маъмурбек Холмедов 1 декабрь куни иккита қиздан сўнг ўғил фарзандли бўлди. Чақалоққа Билолиддин исми берилди.
Категория: Dunyo yangiliklari | Просмотров: 1180 | Добавил: Seva_ARAVES | Теги: www.MUSICFM.uz | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]